
Суперлига 6-тур доирасидаги "Шўртан" — "Машъал" (0:1) ўйинидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
— Биринчидан, бу Суперлиганинг 6-тур ўйини, иккинчидан дерби эди. "Шўртан" анчадан бери биламиз, ушбу жамоа прессинг қилишни яхши кўради ва биз бунга тайёрлангандик. Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик ва шу сабаб айрим ўйинчиларимизни захира ўриндиғига қўйгандик. Ўйин сўнггида биринчи голдан сўнг янада ақллироқ ўйнаганимизда иккинчисини ҳам киритишимиз мумкин эди.
— Достон Тўхтабоев сўнгги пайтларда кўринмаяпти.
— У мавсум бошида рақобатда ютиб чиққани учун ҳаракат қилганди. Аммо, сўнгги ўйинларда йирик мағлубият қабул қилиб олдик. Уни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳозирда Умид Ҳамроевга ишонч билдиряпмиз, иккаласи ҳам бизнинг футболчилар. Қайси бири тайёр бўлса, ўшани майдонга туширамиз.
— Захира бўйича қилинган ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайсизми?
— Ҳа, рақиб 65-70 дақиқада прессингда ўйнаганидан кейин бўшлиқлар бўлишини билган ҳолда тезроқ ва абжирроқ ўйинчиларимизни захирада қолдиргандик.
— Фаолиятингизда асосан "Шўртан" ва "Машъал" ўтказгансиз. Аммо, энг кўп "Шўртан"ни мағлуб этгансиз. Бу рақибни билишингизни англатадими ёки "Машъал" кучлими?
— Айниқса, рақибнинг ярим ҳимоя чизиғи яхши ўйнади. Тўп билан муамоалар қилиши ва техник жиҳатлари яхши.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар