date
views 290

Чемпионлик ва кубокдан сўнг — кутилмаган қарор

Чемпионлик ва кубокдан сўнг — кутилмаган қарор
Португалиялик тажрибали мутахассис Хорхе Жезус Саудия Арабистонининг машҳур клуби “Ал-Ҳилол” бош мураббийи лавозимини расман тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий баёнот орқали маълум қилди.

Жезус 2023 йилдан буён Риёд клубини бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсумда Саудия чемпионати ва Қирол кубогини қўлга киритиб, икки карра чемпионликни нишонлаган эди.

Мағлубиятдан сўнг узилиш

Саудия матбуот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, Жезуснинг лавозимдан кетишига асосий сабаб — жамоанинг Элит Чемпионлар лигасидаги сўнгги мағлубияти бўлган.

Мазкур мусобақанинг ярим финалида “Ал-Ҳилол” “Ал-Аҳли” клуби билан куч синашган ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Бу натижа клубда жиддий таҳлилларга ва мураббий алмашинишига олиб келгани айтилмоқда.

Жамоа ҳозирги ҳолати қандай?

Жорий мавсум Саудия чемпионатида “Ал-Ҳилол” ҳали ҳам юқори ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. 29-тур натижасига кўра, жамоа турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда ва ҳозирча 62 очко жамғарган.

Хорхе Жезуснинг кетиши ортидан “Ал-Ҳилол” учун янги давр бошланиши мумкин. Чемпионат якунигача жамоа олдида жиддий баҳслар қолмоқда. Энди клуб навбатдаги мураббийни танлаш орқали ўз мақсадларига қандай етмоқчи?

Сизнингча, “Ал-Ҳилол” Хорхе Жезуссиз ҳам юқори натижаларга эриша оладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлик ва кубокдан сўнг — кутилмаган қарор