date
views 57

"Байер"да мураббийлар алмашинуви яқинлашмоқда: Алонсо ўрнини ким эгаллайди?

"Байер"да мураббийлар алмашинуви яқинлашмоқда: Алонсо ўрнини ким эгаллайди?
Янги мавсум арафасида Европа футболида эътибор марказига айланган масалалардан бири — "Байер Леверкузен" клубининг бош мураббийи Хаби Алонсо билан боғлиқ. Ушбу ёзда жамоа бошқарувини тарк этиши кутилган мутахассиснинг ўрнига ким келиши катта қизиқиш уйғотмоқда.

Аввалроқ асосий номзодлардан бири сифатида собиқ испаниялик юлдуз ва ҳозирда "Комо" клуби бош мураббийи бўлиб ишлаётган Сеск Фабрегас тилга олинганди. Бироқ, инсайдерлар маълум қилишича, Фабрегаснинг маош борасидаги талаблари "Байер"нинг таклифидан анча юқори бўлган. Шу боис, клуб раҳбарияти янги номзод қидиришга мажбур бўлди.

Endиликда, Леверкузен клуби диққатини Англия Премьер-Лигасидаги истиқболли мутахассислардан бири — "Брайтон" устози Фабиан Хюцеллерга қаратди. Германиянинг нуфузли нашрларидан бўлган SportBILD тарқатган маълумотга кўра, "Байер" ва 32 ёшли швейцариялик мураббий ўртасидаги музокаралар жуда ижобий тарзда кетмоқда ва томонлар келишув арафасида турибди.

Хюцеллер Премьер-Лигадаги энг ёш мураббийлардан бири бўлиб, 2024 йил бошида "Брайтон" бошқарувини қўлга олган. У жамоаси билан 35 турда 52 очко тўплаб, турнир жадвалида 10-поғонада турибди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлса-да, "Байер" раҳбарияти унинг фалсафаси ва замонавий ёндашувини юқори баҳолаб, Хаби Алонсо ўрнида кўришни жуда истамоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Хюцеллер "Байер" каби амбицияли жамоани бошқариш учун яхши номзод. Унинг ёш бўлишига қарамай, юқори даражадаги ўйин услуби, тактик таҳлилларга бўлган эътибори ва ёш футболчилар билан ишлашдаги маҳоратли ёндашуви Леверкузен клуби учун айни муддао бўлиши мумкин.

Энди эса барча мухлисларнинг кўзи ва қулоғи — яқин кунларда расман эълон қилиниши мумкин бўлган тайинловда. Хаби Алонсо билан ажойиб натижаларга эришган "Байер" янги мураббий билан ҳам шу руҳда юришни мақсад қилмоқда. Фабиан Хюцеллер эса бу ишончни оқлай оладими? Жавоб яқинда маълум бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Байер"да мураббийлар алмашинуви яқинлашмоқда: Алонсо ўрнини ким эгаллайди?