
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси июнь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Франция олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Ўйиннинг 31-дақиқасида рақиблар пенальтидан ҳисобни очди. 39-дақиқада Франция дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Диуф огоҳлантирилди. Бироқ VAR орқали текширувдан сўнг пенальти бекор қилинди ва Диуфга кўрсатилган сариқ карточка ҳам бекор қилиниб, Ўринбоев огоҳлантирилди.
Биринчи бўлим Франциянинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи бўлим стартида ҳисоб тенглашди. 78-дақиқада Франция термасининг узоқ давом этган ҳужумини Одоберт гол билан якунлади.
Учрашув 2:1 ҳисобида якунига етди.
Франция U23 - Ўзбекистон U23 2:1
Голлар: Жан Матео Баҳоя (31-пенальтидан, 1:0), Нодир Абдураззоқов (47, 1:1), Уилсон Одоберт (78).
Франция U-23: 16. Гийом Рест, 9. Матис Аблин, 13. Жан Матео Баҳоя, 20. Анди Диуф, 19. Исмаил Дукуре, 21. Феликс Ламарешаль, 8. Йоханн Лепенант, 2. Кастельо Лукеба, 4. Крислаин Матсима, 3. Куентин Мерлин, 5. Килиан Силдилиа.
Захирадагилар: Агуме, Барри, Сиссе, Мависса, Нкамбадио, Одоберт, Риссер, Тчауна, Тель, Зезе.
Ўзбекистон U-23: 1. Отабек Боймуродов, 2. Иззатилла Пўлатов, 4. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Азиз Холмуродов, 9. Шерзод Эсанов, 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 15. Диёр Ортиқбоев, 17. Нодир Абдураззоқов, 20. Маҳмуд Маҳамаджонов, 22. Отабек Аҳадов.
Захирадагилар: Неманов, Мустафоқулов, Ҳайруллаев, Соипов, Жумаев, Мавлонқулов, Тухсанов, Ўрмонжонов, Турдимуродов, Абдураҳмонов.
Огоҳлантириш: Муҳаммадали Ўринбоев (41), Шерзод Эсанов (74). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар