date

Каратэчиларимиз Марказий Осиё чемпионатида муваффақиятли старт олишди

Каратэчиларимиз Марказий Осиё чемпионатида муваффақиятли старт олишди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Каратэ WKF бўйича Марказий Осиё чемпионати – "CAKF Championships-2025" мусобақасида иштирок этмоқда. Терма жамоамиз таркиби ўсмирлар, ёшлар ва катталар тоифасидаги атлетларни ўз ичига олган бўлиб, мусобақада жами 45 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг биринчи куниданоқ вакилларимиз ажойиб натижаларни қайд этишди. Ўзбекистонлик спортчилар дастлабки кун якунига кўра 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди ва шу тариқа жами 8 та медални ўз ҳисобларига ёзишди.

Спортчиларимизнинг бу натижалари юртдошларимиз томонидан катта қувонч билан кутиб олинди. Мусобақанинг кейинги кунларида ҳам терма жамоамиз ўз ютуқларини янада кўпайтиришига умид билдирилмоқда.

Марказий Осиё чемпионати минтақадаги энг нуфузли каратэ мусобақаларидан бири бўлиб, унда Осиё минтақасидан кўплаб тажрибали ва ёш спортчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказмоқдалар. Ўзбекистонлик спортчиларнинг ушбу мусобақадаги дастлабки ютуқлари жамоамизнинг келгуси кунларда янада юқори марраларни эгаллаш имкониятларини яна бир бор тасдиқлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Каратэчиларимиз Марказий Осиё чемпионатида муваффақиятли старт олишди