Мўғулистоннинг гавжум пойтахти Улан-Баторда “Катта Дубулға” туркумига мансуб нуфузли дзюдо турнирининг иккинчи кун баҳслари бошланди.
Бугун татамида эркаклар -73 кг ва -81 кг, аёллар эса -63 кг ҳамда -70 кг вазн тоифаларида куч синашишади. Беллашувларда медаллардан ташқари, жаҳон рейтинги учун қимматли очколар ҳам ўйналади.
Ўзбекистон шарафини ушбу мусобақада Ҳожиакбар Тошев, Муроджон Йўлдошев ва Амирбек Аминов ҳимоя қилади. Мухлислар ва мутахассислар бу йигитлардан яхши натижалар кутиб, уларга ғалаба ва омад тиламоқда.
Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари аниқ:
-
-73 кг вазн тоифасида Ҳожиакбар Тошев рақиблари сифатида Грузия вакили Мате Беруашвили ёки Хитой спортчиси Лин Гаохуей билан куч синашади.
-
-81 кг вазн тоифасида Муроджон Йўлдошевга ИЖФ номидан Абдул-Керим Тасуев ёки Қирғизистон вакили Алмазжан уулу Тегин тўғри келади.
-
Шу вазндаги яна бир юртдошимиз Амирбек Аминов эса Грузия спортчиси Коте Капанадзе билан куч синашади.
Беллашувлар қатъий ва шиддатли ўтиши кутилмоқда. Бу турнирдаги ҳар бир очко ва медал юртдошларимизнинг халқаро рейтингдаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.
Янги муваффақиятлар ва қувончли янгиликлар учун барча дзюдочиларимизга омад ва муваффақият тилаймиз. Куч ва ғалаба улар билан бўлсин!
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!