
Бугун Японияда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтди. Унда «Реал» мезбон жамоа «Кашима Антлерс» билан учрашди. Иокогамадаги «Ниссан» стадионида кечган учрашув мадридликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин дебютида Карим Бензема «Кашима» дарвозасини ишғол қилди. 44-дақиқада Гаку Сибасаки узоқдан берган зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Сибасаки «Реал» мудофаасини ёриб ўтиб, дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. Ўйиннинг 60-дақиқасида эса Криштиану Роналду пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
Ўйиннинг асосий вақтида дуранг ҳисоб сақланиб қолди ва жамоалар қўшимча бўлимларга таклиф этилди.
98-дақиқада Бензема рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб, тўпни қулай вазиятдаги Роналдуга етказди ва португалиялик ҳужумчи ўз имкониятидан унумли фойдаланди. 104-дақиқада эса Криштиану офсайд чегарасида ҳаракат қилган ҳолда Тони Крооснинг зарбасидан кейин дарвозага кирмасдан қайтган тўпга эга чиқиб, уни дарвозага йўналтирди - 4:2.
[media=https://youtu.be/EpfVouckdAs]
«Реал» иккинчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Бу борада «Барселона» етакчи - 3 марта.
Реал Мадрид – Касима Антлерс 4:2 (қўшимча бўлимлар)
Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 1:1 – 44 Сибасаки, 1:2 – 52 Сибасаки, 2:2 – 60, пенальти Роналду, 3:2 – 97 Роналду, 4:2 – 104 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Начо, 108), Модрич (Ковачич, 105), Каземиро, Кроос, Васкес (Иско, 81), Роналду (Мората, 112), Бензема.
Касима Антлерс – Согахата, Уэда, Ямамото, Ниси, Седзи, Дои (Судзуки, 88), Эндо (Ито, 103), Канадзаки, Огасавара (Фабрисио, 68), Нагаки (Акасаки, 114), Сибасаки. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар