
ФИФА расмий сайтида терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 62-ўринда қолди.
Ўзбекистон Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар терма жамоалари орасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Эрон аввалги ойдагига нисбатан бир поғона кўтарилган ҳолда (29-ўрин), Осиё жамоалари орасида етакчиликни ўзида сақлаб турибди. Жанубий Корея ҳамда Япония терма жамоаси ўз ўринида қолган ва улар ҳамон 37 ва 45-ўринларда. Австралия бир поғона юқорилаб, 47-ўринни эгаллаган бўлса, Саудия Арабистони 2 ўрин юқорилагаб, 54-ўринни эгаллаган. Жаҳон Чемпионати саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар қуйидаги поғоналарни эгаллаган:
Хитой — 82-ўрин,
Қатар — 87-ўрин,
Сурия — 96-ўрин.
Жаҳоннинг умумий рейтингида ҳамон Аргентина етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия жой олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар