date

«Барселона» мухлислари учун қувончли хабар...

«Барселона» мухлислари учун қувончли хабар...

«Барселона» мухлислари учун қувончли хабар — вингер Ламин Ямал машғулотларга қайта қўшилди. Ёш иқтидорли футболчи сонидаги ноқулайлик сабабли сўнгги тўртта учрашувни ўтказиб юборганди.

Клуб матбуот хизмати маълумотида қайд этилишича, Ямал билан бирга август ойидан бери мушак жароҳати туфайли майдонга тушмаган ҳимоячи Алехандро Бальде ҳам тўлиқ таркиб билан чекловсиз шуғулланди. Улар «Овьедо»га қарши кечган (3:1) баҳсдан кейин захирада қолган футболчилар билан қўшма машғулот олиб борди.

Шу тариқа, агар кутилмаган ҳолат содир бўлмаса, ҳар икки футболчи ҳам жорий ҳафта охирида бўлиб ўтадиган «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда жамоага ёрдам беришга тайёр бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига доирасидаги мазкур баҳс 28 сентябрь куни соат 21:30 да старт олади ва «Барселона» учун муҳим синов бўлиб хизмат қилади. Каталониялик ишқибозлар эса ёш юлдузларнинг сафга қайтиши жамоага қўшимча куч бағишлашини умид қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» мухлислари учун қувончли хабар...