date

Суперлига. «Насаф» сафарда «Бунёдкор» билан дуранг қайд этди

Суперлига. «Насаф» сафарда «Бунёдкор» билан дуранг қайд этди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган яна бир баҳс якунланди. "Бунёдкор" ўз уйида турнир пешқадами "Насаф"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Дастлаб, 14-дақиқада "қалдирғочлар" футболчиси Имеда Ашортиа ҳисобни очди. 21-дақиқада эса Алибек Давранов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланишига 4 дақиқа қолганда Амир Тўрақулов супер гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

"Aждарлар" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 58-дақиқада боши билан гол киритиб, "Насаф"ни мағлубиятдан қутқарди. Шунингдек, Норчаев 85-дақиқада пеналтини голга айлантира олмади.

Суперлига. 24-тур. 4 октябр
Бунёдкор — Насаф 2:2
Голлар: Ашортиа 14, Тўрақулов 41 — Давронов 21, Норчаев 58.

Бунёдкор: 22.Валижон Раҳимов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 77.Музаффар Олимжонов (8.Мартин Шролер, 74), 15.Марко Бугарин, 2.Николоз Мали (5.Александр Зевадинов, 74), 23.Асадбек Раҳимжонов (10.Расул Йўлдошев, 80), 66.Азизбек Тўлқинбеков, 25.Итсуке Урата, 11.Темирхўжа Абдухолиқов (28.Матия Кривокапич, 68), 57.Амир Тўрақулов, 9.Имеда Ашортиа (21.Носир Абдусаломов, 74).

Насаф: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умар Эшмуродов, 14.Шароф Муҳиддинов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 11), 10.Драган Черан (20.Юсуф Отубанжо, 70), 77.Ойбек Бозоров (22.Игорь Голбан, 90+3), 24.Сардор Баҳромов, 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдураҳматов, 46), 18.Ҳусайн Норчаев.

Огоҳлантиришлар: Мали 6, Тўрақулов 90+4.

Фойдаланилмаган пеналти: Норчаев 85.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Насаф» сафарда «Бунёдкор» билан дуранг қайд этди