date

Дубайда Эрон, Миср ва Ўзбекистон иштирокида ўртоқлик турнири бўлади

Дубайда Эрон, Миср ва Ўзбекистон иштирокида ўртоқлик турнири бўлади

Мисрнинг "Yalla Kore" нашри хабар беришича, ноябрь ойида Дубай шаҳрида халқаро даражадаги қизиқарли ўртоқлик турнири ташкил этилади.

Манбага кўра, мусобақада тўртта терма жамоа иштирок этади — улар қуйидагилар: Эрон, Миср, Ўзбекистон ва Кабо-Верде. Турнир ноябрь ойидаги ФИФА кунлари (10–18 ноябрь) доирасида ўтказилиши белгиланган.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, барча жамоалар билан шартномалар имзоланган ва мусобақа жадвали ҳам аниқланган. Дастлабки ўйинда Эрон ва Кабо-Верде термалари ўзаро тўқнаш келади. Шу куни иккинчи учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушади.

Беллашув ғолиблари финал йўлланмаси учун курашади, мағлуб бўлган жамоалар эса 3-ўрин учун баҳс олиб боради.

Бу турнир термалар учун Жаҳон чемпионати саралаш босқичи олдидан муҳим синов бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Шунингдек, Дубайдаги мусобақа футболчиларга халқаро тажриба тўплаш, янги тактик ечимларни синовдан ўтказиш ва жамоавий уйғунликни мустаҳкамлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигида сўнгги ўртоқлик баҳсларида ижобий натижалар қайд этиб, юқори кайфиятда бўлиб турибди. Дубайдаги турнир эса янги мураббий учун халқаро майдондаги навбатдаги синов бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дубайда Эрон, Миср ва Ўзбекистон иштирокида ўртоқлик турнири бўлади