date

Андижонда голлар ёмғиридек ёғди: “Бургутлар” драматик ўйинда зафар қозонди

Андижонда голлар ёмғиридек ёғди: “Бургутлар” драматик ўйинда зафар қозонди

Суперлига 25-туридан ўрин олган жозибали баҳсда “Андижон” ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилди. Том маънода голлар шоусига айланган беллашувда андижонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, мухлисларини қувончга буркашди.

Ўйин юқори темпда бошланди — 5-дақиқада Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди. Ортидан Усмонали Исмоналиевнинг аниқ зарбаси натижасида мезбонлар устунликни икки тўпга етказишди. Бироқ “Шўртан” тезда жавоб қайтарди: Пўлатхўжа Холдорхонов ва Дониёр Нарзуллаевнинг голлари ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Иккинчи бўлимда ҳам кураш шиддат билан давом этди. 54-дақиқада Исмоналиев иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва дубль расмийлаштирди. 60-дақиқада Дониёр Абдуманнопов пенальтидан аниқ зарба йўллаб, “Бургутлар”ни 4:2 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Аммо меҳмонлар ҳам таслим бўлишмади — 63-дақиқада Холдорхоновнинг иккинчи голи ҳисобни қисқартирди.

Беллашувнинг қолган қисмида ҳар икки жамоа ҳам фаол ҳаракат қилди, аммо натижа ўзгармади. “Андижон” муҳим 3 очкони қўлга киритиб, жадвалда 10-поғонага кўтарилди (28 очко). “Шўртан” эса 12 очко билан лига охирида қолмоқда ва Пролигага яқинлашмоқда.

Учрашувда Дамир Темиров 26-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади, аммо бу натижага таъсир қилмади — “Бургутлар” барибир ғалабани сақлаб қолди.

Бу ғалаба “Андижон” учун муҳим психологик бурилиш бўлди — жамоа кейинги турларда юқори поғоналар учун курашни давом эттириш ниятида.

Суперлига. 25-тур
Андижон – Шўртан 4:3
Голлар: Отабек Жўрақўзиев (5), Усмонали Исмоналиев (17, 54), Дониёр Абдуманнопов (60 пенальти); Пўлатхўжа Холдорхонов (21, 63), Дониёр Нарзуллаев (34).

Андижон: 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (14. Абдураҳмон Комилов, 52), 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Шаҳзод Азмиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 18. Дамир Темиров, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиак Новак, 71. Бектемир Абдуманнонов.
Шўртан: 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Шоҳжаҳон Султонуродов (4. Улуғбек Худойбердиев, 42), 6. Одил Абдумажидов, 8. Абубакр Ризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Темур Мамасиддиқов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 24. Дониёр Нарзуллаев, 55. Азиз Пирмуҳаммадов, 70. Миржалол Жумаев (15. Жўрабек Маннонов, 42), 76. Ислом Кенжабоев.
Фойданилмаган пеналти: Дамир Темиров 26

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андижонда голлар ёмғиридек ёғди: “Бургутлар” драматик ўйинда зафар қозонди