
"Бавария"нинг марказий ҳимоячиси Дайо Упамеканонинг келажаги ҳануз ноаниқ бўлиб қолмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди, аммо янги келишув шартлари бўйича ҳали бирор келишувга эришилмаган.
Чемпионлар лигасининг сешанба кунги ПСЖга қарши ўйинидан сўнг журналистлар "Бавария"нинг спорт бўлими раҳбари Макс Эберлдан вазият ҳақида маълумот беришни сўрашди.
"Упамеканонинг агентининг телефони тинмаяпти, тўғрими?" – деган саволга Эберл шундай жавоб берди: "Бу одатий ҳол, шундай бўлиши керак.
Мен кўп марта айтганман, биз ўз ишимизни давом эттириб, Упамекано билан шартномани узайтирмоқчимиз. Биз аниқ ниятдамиз ва ишни давом эттиряпмиз."
Чемпионлар лигасининг 4-турида Винсент Компанининг жамоаси Парижда 2:1 ҳисобига ғалаба қозонди.