
Мадриднинг "Реал" клуби 2026-йилга қадар ўз мудофаа чизиғини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Сабаби, Давид Алаба ва Антонио Рюдигер клубни тарк этишлари мумкин.
"Қироллик клуби" Ибраима Конате ("Ливерпуль") ва Дайо Упамекано ("Бавария") каби футболчиларга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, мадридликлар учун устувор вариант Дайо Упамекано ҳисобланади.
Foot Mercato нашрининг хабарига кўра, "Реал" аллақачон Упамекано билан оғзаки келишувга эришган. Аммо бу масала ҳали тўлиқ ҳал этилган деб бўлмайди.
"Бавария" футболчини ўз таркибида сақлаб қолишни хоҳлайди ва унга янги шартнома таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, 27 ёшли француз ҳимоячига "ПСЖ" ҳам қизиқмоқда.
Ҳозирда Дайо Упамеканонинг амалдаги шартномаси "Бавария" билан 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади. Бу эса уни 2026 йилги ёзда эркин агент сифатида қўлга киритиш имконини беради.
"Реал" янги юлдуз билан келишувга эришди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар