date

ПСЖ ва Реал Упамекано учун курашади

ПСЖ ва Реал Упамекано учун курашади
Бавариянинг марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано келаси йилда бошқа топ-клубга ўтиши мумкин. Француз футболчиси Бавария билан шартномасини узайтирмади, ҳозирги мавсум якунида унинг шартномаси тугайди.

Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, Мадриднинг Реал клуби вакиллари аллақачон 27 ёшли футболчининг атрофидагилари билан боғланган, шунингдек, ПСЖ футболчи Мюнхен клуби билан шартнома узайтирмасликка қарор қилса, расмий таклиф киритишга тайёр. Бавария ҳали таслим бўлмаган ва музокараларни давом эттирмоқда.

Трансфермаркт портали футболчининг нархини 60 миллион евро деб баҳолаган. Шунингдек, марказий ҳимоячига қизиқиш билдирган клублар орасида Англиянинг Ливерпул жамоаси ҳам бор, чунки улар Ибрахима Конатени йўқотиш хавфи остида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ва Реал Упамекано учун курашади