
"Ривер Плейт" клуби марказий ҳимоячиси Лаутаро Риверо Европанинг бир қатор етакчи клубларининг қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли аргентиналик футболчига Лондоннинг "Челси" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Уларнинг скаутлари жорий мавсумда "Ривер Плейт" ўйинларининг бир нечтасини кузатиб борган.
Бироқ Риверога фақат "Челси" эмас, балки "Реал", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Ювентус" ва "РБ Лейпциг" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 2025 йилда Риверо барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган.
Трансфермаркт портали мутахассисларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 4 миллион еврога баҳоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.