
Мадриднинг "Реал" клуби Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳимоячиси Даё Упамеканонинг агентларига мурожаат қилгани ҳақида хабар берилди. Бу маълумотни журналист Жорж Пикон эълон қилди.
Манбаларига кўра, "Қироллик клуби" Упамеканонинг вакилларига агар футболчи "Бавария" билан шартномасини узайтирмаса, уни ўз сафига қўшишга тайёрлигини маълум қилган. Франциялик ҳимоячининг жорий шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади.
27 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 15 та учрашувда майдонга тушган ва тўртта сариқ карточка олган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврога тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.