
Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоасига 21-асрда биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олишга ёрдам берди. Норвегия терма жамоаси якшанба куни расман 2026-йилги мундиалга чиқди.
Столе Солбаккен бошчилигидаги жамоага Италияга қарши ўйинда 9 та гол фарқи билан мағлуб бўлмаслик кифоя эди, аммо улар бу ўйинда йирик ғалаба қозониб, 4:1 ҳисобига эришди. Холанд мазкур ўйинда дубл қайд этди ва унинг 2025-йилда терма жамоа сафида урган голлари сони 17 тага етди.
StatMuse маълумотларига кўра, юлдузли скандинавиялик футболчи ушбу натижа билан Франция ва Англия терма жамоалари сафида мос равишда 16 та гол урган Килиан Мбаппе ва Гарри Кейнни ортда қолдирди. Шунга қарамай, Мбаппе ва Кейннинг кўрсаткичлари ҳам юқори баҳоланмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.