
“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салах Англия Премьер-лигасининг 2025/26-йилги мавсумида унчалик муваффақиятли ўйин кўрсатмаяпти. Жамоа ҳужумининг етакчиси ўзининг одатдаги самарадорлиги ва дриблингдаги ишончли ўйинини намоиш эта олмаяпти.
WhoScored маълумотларига кўра, Салах жорий мавсумда тўп йўқотишлар бўйича иккинчи ўринда (25 марта). Ундан олдинда фақат “Тоттенҳем” вакили Муҳаммад Кудус (30 марта).
Ундан кейинги ўринларда эса “Астон Вилла”дан Морган Роджерс (23 марта), “Челси”дан Жоао Педро, “Эвертон”дан Илиман Ндиайе ва “Брайтон”дан Жоржиньо Рюттер (22 марта) жойлашган. Муҳаммад Салахнинг жорий мавсумда 11 ўйинда 4 та голи ва 2 та голли узатмаси бор.
Ўтган мавсумда 33 ёшли футболчи 29 та гол ва 18 та голли узатма билан АПЛнинг энг яхши тўпурари ва ассистенти бўлган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.