date

U-17 жаҳон чемпионатида чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

U-17 жаҳон чемпионатида чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Қатар мезбонлигида ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида нимчорак финал босқичи тўлиқ якунланди. Афсуски, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Италияга қарши кескин руҳда кечган ўйинда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этишга мажбур бўлди. Жамоамиз охирги дақиқаларгача кураш олиб борди, бироқ рақиб қаршилигини йўққа чиқара олмади.

Ушбу босқич натижаларига кўра, чорак финал босқичида тўқнаш келадиган жуфтликлар ҳам маълум бўлди. Турнирнинг ҳал қилувчи палласида ҳар бир жамоа учун битта хато ҳам жуда қимматга тушади, шу боис кутилмаган натижалар эҳтимоли янада юқори.

Чорак финал жуфтликлари қуйидагича шаклланди:

  • Австрия U-17 — Япония U-17
  • Италия U-17 — Буркина Фасо U-17
  • Португалия U-17 — Швейцария U-17
  • Марокаш U-17 — Бразилия U-17

Мусобақа ташкилотчилари маълумотига кўра, чорак финалнинг барча учрашувлари 21 ноябрь куни ўтказилади. Демак, ёшлар ўртасидаги мундиалда энг кучли тўрт жамоа номи айнан шу кунда маълум бўлади.

Йигитларимиз мусобақани тарк этган бўлсалар-да, уларнинг курашувчанлиги, ирода ва характери мухлислар қалбида алоҳида ўрин эгаллади. Эндиликда энг яхши жамоалар ўртасида жиддий курашлар бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » U-17 жаҳон чемпионатида чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди