date

Упамекано янги клубни танлади


Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда, бироқ футболчи Мадриднинг "Реал" клубига ўтишни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбаларига кўра, "Реал"га ўтиш Упамекано учун фаолиятини давом эттиришда устувор вариант ҳисобланади. Шу билан бирга, француз ҳимоячисини "Ливерпуль" ва "ПСЖ" клублари ҳам кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда 27 ёшли Упамекано барча мусобақаларни ҳисобга олганда 15 та учрашувда майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист қайд этмаган. Футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ўртасигача амал қилади.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 60 миллион еврога баҳоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Упамекано янги клубни танлади