date

Гринвуд Марсельда 30-голини урди


Франция чемпионатининг ўн учинчи тур учрашувлари бошланди. "Марсель" меҳмон сифатида "Нисса"га қарши ўйин ўтказиб, рақибни 5:1 ҳисобига тор-мор этди.

Ушбу баҳсда Мейсон Гринвуд яна ўз маҳоратини намойиш қилиб, иккита гол урди ва клубдаги голлари сонини 30 тага етказди. Гринвуд "Марсель" тарихида ушбу натижага эришган энг тезкор учинчи футболчига айланди.

Ундан тезроқ фақатгина швед Гуннар Андерссон (34 ўйинда) ва югославиялик Йосип Скоблар (38 ўйинда) бу кўрсаткичга эришган. Кейинги турда "Марсель" Франциянинг жанубий қўшниларидан бири "Тулуз" клубини ўз майдонида қабул қилади.

Учрашув ноябр ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гринвуд Марсельда 30-голини урди