date

Мареска: "Барселонага киритган голим энг осони эди"

Мареска: "Барселонага киритган голим энг осони эди"
Сешанба оқшомида "Челси" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг бешинчи турида "Барселона"ни қабул қилади. "Пенсионерлар" бош мураббийи Энсо Мареска 2006 йилда УЕФА Суперкубогида "Барселона" дарвозасига гол урганини эсга олди.

"Ҳа, бу муҳим дақиқа эди. Ҳар доим айтганман, бу менинг ҳаётимдаги энг осон гол бўлган.

Чунки биз 2:0 ҳисобида олдинда эдик ва охирги дақиқаларда пенальти белгиланган эди. Ўшанда пенальтини тепиш осон ва ёқимли эди, аммо ҳозир ҳаммаси бошқача.

"Барселона" ажойиб жамоа, лекин биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - деди Мареска матбуот анжуманида. 2006 йилда "Севилья" УЕФА Суперкубогида "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Энсо Мареска 89-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мареска: "Барселонага киритган голим энг осони эди"