
Фарғонанинг "Нефтчи" клубига янги бош мураббий тайинланди. Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаб, Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан Фарғона вилоятининг шарафли ўғлони Исломбек Исмоилов “Нефтчи” ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов, ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда муҳим натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва кучли характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
“Нефтчи” жамоаси учун келгуси мавсумдаги асосий мақсадлар орасида чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш, жамоанинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва узлуксиз ривожланишни назарда тутиш жой олади. Исломбек Исмоиловга шундай муваффақиятли ва масъулиятли вазифада катта зафарлар тилаймиз.
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам ўзининг муносабатини билдириб, Исмоиловга “Нефтчи”ни бошқаришда омад тилади. Унинг раҳбарлигида клуб янги босқичга кўтарилади ва тарихдаги энг муваффақиятли мавсумларнинг бирини бошлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.