
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Матвей Сафоновнинг жамоа дарвозасидаги ўйинини баҳолаб ўтди. "Сафонов ўз даражасини кўрсатди.
Биз ҳар доим тайёр бўлган футболчиларни кўришдан хурсандмиз. У ўз характерини ва ишга профессионаллик билан муносабатини намоён этди.
Бизда уч нафар топ дарвозабон борлигидан жуда хурсандман", – деди Энрике RMC Sportга берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, россиялик дарвозабон жорий мавсумда илк бор ПСЖ таркибида охирги икки ўйинда майдонга тушди.
Сафоновнинг дарвозадаги биринчи ўйини Лига 1 доирасида "Ренн" жамоасига қарши кечган бўлиб, унда ПСЖ рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ўйинда эса УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖ "Атлетик Бильбао" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Сафоновнинг асосий таркибга тушишига ПСЖнинг асосий дарвозабони Люка Шевальенинг жароҳати сабаб бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.