
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес шаҳардаги ўзбек таомлари чойхонасига палов тановвул қилиш учун тез-тез ташриф буюриши маълум бўлди, деб ёзади Kun.uz.
Фейсбукдаги Only in Uzbekistan гуруҳига буни тасдиқловчи суратлар ҳамда маълумотлар жойлаштирилган.
"Лондонда фаолият кўрсатувчи ўзбекистонлик Умар ва Воҳид исмли ака-ука ошпаз чилилик футболчи Алексис Санчеснинг дўстлари ҳисобланади. Бу ошпазлар палов орқали Санчеснинг кўнглига йўл топишган. Энди футболчи "Марварид" чойхонасига келиб, дўстлари билан ош устида суҳбат қуради", дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар