date

Гвардиола эътирофи: Бернарду Силва «Манчестер Сити»нинг ажралмас қисми

Гвардиола эътирофи: Бернарду Силва «Манчестер Сити»нинг ажралмас қисми

Сешанба оқшомида, португалиялик футболчи Бернарду Силва голли узатмаси билан «Манчестер Сити»га Лига Кубоги ярим финалида 2:0 ҳисобида зафар қучишга ёрдам берди.

Гвардиола Бернардунинг жамоадаги аҳамиятини таъкидлаб, унинг қандай кучли футболчи эканлигини сўз билан ифодалашнинг имкони йўқлигини айтиб ўтди. «Бернарду қанчалик кучли футболчи эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсизлар. Унинг ўрни жуда ҳам билинади. Умид қиламанки, у клуб билан шартномасини қанчадир асрга узайтиради. Бу йигит – ҳақиқий жангчи, у барча қоидаларни билади, умуман ҳамма-ҳаммасини билади,» — деди Гвардиола.

31 ёшли «Манчестер Сити» сардори Бернардунинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва ҳозирча томонлар янги битим бўйича келишувга эриша олмаган. Бунга қарамай, жамоа унинг янгиланишига умид боғламоқда.

Бу мавсумда Бернарду барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 марта голли узатмалар билан жамоасини ғалабага йўналтирди. Унинг ишончли ўйини ва катта хисса қўшганлиги мухлислар ва мураббийлар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола эътирофи: Бернарду Силва «Манчестер Сити»нинг ажралмас қисми