Арбелоа «Реал» футболчиларининг ҳозирги кайфиятини баҳолади

Бугун Мадриднинг «Реал» жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги тури доирасида «Бенфика»га қарши майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашуволди матбуот анжуманида журналистлар «қаймоқранглилар» бош мураббийи Альваро Арбелоадан футболчиларнинг ҳозирги руҳий ҳолати ва кайфияти уни қониқтиряптими, деб сўрашди. Норасмий маълумотларга кўра, мураббийлар алмашинувидан олдин жамоада психологик муаммолар кузатилган.
Арбелоанинг айтишича, у тайинланганидан бери кўраётган манзарага қараганда, футболчилар ўзини аямайдиган даражада фидокорона ўйнашга, қаттиқ меҳнат қилишга ва ғалаба учун керак бўладиган барча ишларни бажаришга тайёр. Мураббий «Реал» янада кучлироқ ўйнаши мумкинлигини ҳам таъкидлаб, бунинг учун вақт ва узлуксиз меҳнат зарурлигини қўшимча қилди. Арбелоа ой ўрталарида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган.
«Бенфика» – «Реал» ўйини 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!