date

«Барселона» Хуан Эрнандес билан шартномани узайтирди

«Барселона» Хуан Эрнандес билан шартномани узайтирди

«Барселона» академияси тарбияланувчиси Хуан Эрнандес билан келишувни янгилади. Клубнинг «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати бу ҳақда расман маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги шартнома 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Битимда яна бир мавсумга автоматик узайтириш банди ҳам мавжуд.

18 ёшли Эрнандес «Барселона» тизимига ўсмирлик даврида, «Сарагоса»дан «блауграна» академиясига кўчиб ўтганидан сўнг қўшилган. Жорий мавсумда у «Барселона B» сафида 20 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голга ассист муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Хуан Эрнандес билан шартномани узайтирди