«Севилья» ва «Жирона» ўйини ноқулай об-ҳаво сабаб қолдирилди

Испания чемпионатининг 23-турида бўлиб ўтиши керак бўлган «Севилья» — «Жирона» учрашуви бошқа санага кўчирилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Беллашув 7-февраль куни 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олиши керак эди, бироқ Андалусиянинг катта қисмида кузатилган кучли жала ва шамол режаларни ўзгартирди. Маҳаллий расмийлар об-ҳаво хавфи туфайли тўқ сариқ даражадаги огоҳлантириш эълон қилди.
«Севилья» раҳбарияти Ла Лига ва маҳаллий ҳокимиятга ўйинни қолдириш бўйича мурожаат йўллади ва сўров қаноатлантирилди. Энди баҳс 8-февраль куни 20:15 да (Тошкент вақти билан) бошланиши белгиланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг