date

Флик Ямал ўйинини баҳолади ва алмаштириш сабабини айтди

Флик Ямал ўйинини баҳолади ва алмаштириш сабабини айтди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Мальорка"га қарши учрашувда (3:0) Ламин Ямалнинг ўйини юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли қанот ҳужумчиси 61-дақиқада гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 78-дақиқада эса у Руни Бардгжи билан алмаштирилди. Орадан кўп ўтмай каталонияликлар Марк Берналнинг голи билан учинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Фликнинг таъкидлашича, Ямал биринчи бўлимда унчалик яхши кўринмаган, танаффусдан кейин эса анча фаол ва ишончли ўйнаган. Мураббий Ламин ўйиндан завқланаётганини айтиб, уни алмаштиришга сабаб сифатида пайшанба куни навбатдаги ўйин борлигини кўрсатди.

12-февраль куни "кўк-анорранглилар" Испания Кубоги ярим финалидаги икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликнинг илк баҳсида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига сафардa қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Ямал ўйинини баҳолади ва алмаштириш сабабини айтди