Флик Дроннинг ўрнини босадиган футболчини топди

19 ёшли ярим ҳимоячи Томми Маркес Ла Лигадаги “Мальорка”га қарши ўйинда дебют қилганидан сўнг “Барселона”нинг асосий жамоаси билан ишлашда давом этади. Бу ҳақда The Touchline хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Маркес каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Фликда катта таассурот қолдирган. Немис мутахассиси Томмининг ўйинини синчиклаб кузатишни режалаштирмоқда ва уни ПСЖга кетган Дро Фернандеснинг идеал ўринбосари деб билмоқда.
Испания чемпионатининг 23-турида “Барселона” ўз майдонида “Мальорка”ни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Маркес 84-дақиқада Фермин Лопес ўрнига захирадан майдонга тушди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг