Мостовой «Валенсия» — «Реал» баҳсида аниқ ҳисобни айтди

Испания Ла Лигасининг 23-тури доирасида Мадриднинг «Реал» жамоаси сафардa «Валенсия» билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув ҳақида Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовой ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Экспертнинг айтишича, агар Мбаппе майдонга тушса, «қаймоқранглилар» уч очкони қўлдан бой бермаслиги керак. Мостовой энг эҳтимолий сценарий сифатида «Реал»нинг бир тўп фарқи билан ғалабасини кўрмоқда — 2:1, деб ҳисоблайди ва натижани жамоалар ўртасидаги синф фарқи ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Валенсия» «қироллик клуби»ни бугун, 8-февраль куни «Месталья» стадионида қабул қилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг