date

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўзаро баҳсда ҳал қилади. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса 1/8 финалга аллақачон йўл олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу фон’да УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун тайёрланган расмий тўпни намойиш қилди. Тўп тўқ ранглар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Уни Adidas компанияси тайёрлаган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув 30 май, шанба куни бўлиб ўтади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни имконияциз қолдириб, 5:0 ҳисобида йирик ғалаба қайд этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди