date

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стик раундда майдонга тушиб, 1/8 финал йўлланмаси учун курашади. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. Дизайн қора-мтир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан тайёрланган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапешт шаҳрида ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан).

Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, кубокни қўлга киритганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди