Куртуа «Бенфика» билан баҳсда бу сафар бошқача бўлишини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган тўқнашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам тўқнаш келган, ўшанда «қаймоқранглилар» учун ўйин омадсиз якунланган эди: 2:4 ҳисобидаги мағлубият «Реал»ни 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум қилган. Энди эса Алваро Арбелоа бошқарувидаги жамоа плей-оффнинг стиков босқичида яна «бургутлар» билан юзма-юз келади.
«Лиссабондаги «Бенфика»га қарши учрашув жуда оғир ўтганди. Бу стадионда ғалаба қозониш осон эмас. Ўша куни биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик, аммо бундан хулоса чиқардик. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, чунки олдинда «Бернабеу»да жавоб баҳси борлигини аниқ тушуниб турибмиз», — деди Куртуа.
Дастлабки ўйин 17-февраль куни Лиссабонда, жавоб учрашуви эса 25-февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!