date
views 4 972

​Неймар: Бу ҳаётимдаги энг яхши ўйин

​Неймар: Бу ҳаётимдаги энг яхши ўйин

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар “ПСЖ”га (6:1) қарши кечган Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Бу ҳаётимдаги энг яхши ўйин – ҳам сюжет бобида, ҳам голлар бобида, ҳам жамоаларнинг умумий савияси бобида. Ажойиб кун. Жуда бахтлиман.

Биз исталган жамоани мағлуб эта олишга қодирлигимизни билардик. Биз бир-биримизга ишонамиз ва доим курашга тайёрмиз.

Париждаги мағлубиятдан сўнг биринчи ҳафта оғир ўтди, аммо кейин ўз ўйинимизни қайтардик ва бугунги баҳсга жиддий тайёргарликни бошладик.

Мен Сержи Роберто олтинчи гол киритилган нуқтага бошини айтгандик”, – дейди бразилиялик футболчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ​Неймар: Бу ҳаётимдаги энг яхши ўйин