Колосков Россия терма жамоасининг март ойидаги рақибларини мақтади

РФС фахрий президенти Вячеслав Колосков Россия миллий терма жамоасининг март ойида ўтказилиши мумкин бўлган ўртоқлик учрашувлари учун кўрилаётган рақибларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, танланган жамоалар “ўртамийона” тоифага киради ва жаҳон иерархиясининг энг қуйи поғонасидан эмас. Колосков бундай рақиблар Россия терма жамоаси учун айни муддао эканини, тахминан “бизнинг даражамиз” эканини таъкидлади. Шунингдек, у бу ўйинлар терма жамоага номзод футболчиларнинг ҳозирги ҳолатини яна бир бор баҳолашга ёрдам беришини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ўтган йил давомида 10 та ўртоқлик учрашуви ўтказган ва фақат бир марта мағлуб бўлган — ноябр ўрталарида Сочида Чили терма жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазган.
Россия миллий жамоаси 2022 йил февралидан бери расмий учрашувларда майдонга тушмаяпти.
Шу билан бирга, эҳтимолий рақиблар сифатида тилга олинаётган Гватемала ва Мали терма жамоалари 2026 йил Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралашдан ўта олмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!