date

Пабло Лонгория ҳам Марселдан кетиш ҳақида ўйламоқда

Пабло Лонгория ҳам Марселдан кетиш ҳақида ўйламоқда

Франциянинг «Марсел» клуби мавсум ўртасида ички инқироз гирдобига кириб қолди: бош мураббий Роберто де Дзербининг кетишидан кейин спорт директори Меҳди Бенатия ҳам клубни тарк этиш ниятида эди, бироқ уни қандайдир йўл билан фикридан қайтаришган кўринади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энди эса яна бир муҳим шахс — клуб президенти Пабло Лонгория ҳам кетиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бунга сабаб, «Марсел» эгаси бўлган америкалик Фрэнк Маккорт Лонгориянинг ваколатларини қисқартириб, унга асосан вакиллик вазифаларини қолдиришга қарор қилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Марсел» Франция Лига 1 турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пабло Лонгория ҳам Марселдан кетиш ҳақида ўйламоқда