«ПСЖ» Матвей Сафоновни туғилган куни билан табриклади

25-февраль, чоршанба куни Россия терма жамоаси ва франциялик «ПСЖ» клуби дарвозабони Матвей Сафонов туғилган кунини нишонламоқда. Бугун голкипер 27 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби матбуот хизмати россиялик футболчини байрам билан қутлади.
«Туғилган кунинг билан, Матвей», — дейилади УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби томонидан эълон қилинган табрикда.
Сафонов 2024 йилда «Краснодар»дан «ПСЖ» сафига қўшилганди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
25-февраль куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги жавоб учрашувида «Монако»ни қабул қилади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг