date

Галатасарайда ойликлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

Галатасарайда ойликлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

Коньяспор билан учрашувдаги кутилмаган мағлубиятдан кейин Галатасарай ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, ушбу вазият кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса бу масалада ҳозирча расмий изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик даъвоси жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.

Ҳозирда Галатасарай чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкога эга ва захирада бир ўйини бор Фенербахче унга етиб олиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Галатасарайда ойликлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди