date

Мостовой Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо бериш қийинлигини айтди

Мостовой Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо бериш қийинлигини айтди

Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов Париж клубида берилаётган имкониятдан фойдаланишга уринмоқда, бироқ жамоа даражаси жуда юқори бўлгани учун дарвозабон ўйинига аниқ хулоса чиқариш осон эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мостовой ПСЖда дарвозабонга ўйин давомида кам зарба бўлиши мумкинлигини таъкидлади: айрим учрашувларда дарвоза томонга атиги бир-икки марта зарба йўлланади, бошқа жамоаларда эса бу кўрсаткич 20 тагача етиши мумкин. Шу боис, унинг фикрича, барибир танқид қилиш учун баҳона топилади.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни ПСЖ Европа Чемпионлар лигасида ўз майдонида «Монако» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки ўйин натижасига кўра парижликлар 5:4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финалга йўл олди. Бу босқичда ПСЖнинг рақиби «Барселона» ёки «Челси» бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мостовой Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо бериш қийинлигини айтди