date

Матвей Сафонов рус бильярдига қизиқиб қолганини айтди

Матвей Сафонов рус бильярдига қизиқиб қолганини айтди

Россиялик дарвозабон, ҳозирда "ПСЖ" сафида тўп сураётган Матвей Сафонов бўш вақтида рус бильярди ўйнашни ёқтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сафоновнинг айтишича, бу қизиқиш "Краснодар"даги давридан бошланган: клуб базасида бильярд столи бўлиб, футболчилар вақт-вақти билан бир-икки партия ўйнаб туришган.

Дарвозабон Telegram каналида ёзишича, аввалига уй яқинидаги бильярдхонага дўстлари билан бориш одат бўлган, кейинчалик эса бу машғулот сезилмай ҳақиқий хоббига айланган: у ўзига кий сотиб олган, ҳатто якка тартибдаги машғулотларни ҳам синаб кўрган.

Вақт ўтиб Сафонов бильярдни профессионал даражада ривожлантиришни эмас, айнан хоббиси сифатида қолдиришни истаганини тушунган ва ўйинни янада такомиллаштириш устида ишлашни тўхтатган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Матвей Сафонов рус бильярдига қизиқиб қолганини айтди