Мессига кўрсатилган сариқ карточка бекор қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мессига кўрсатилган сариқ карточка бекор қилинди

Спорт 5-12-2014, 21:20 1 160
Мессига кўрсатилган сариқ карточка бекор қилинди

Испания чемпионатининг 13-турида “Валенсия”га қарши учрашувда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига кўрсатилган сариқ карточка бекор қилинди. Бу ҳақида жамоа расмий сайтига асосланиб «Kun.uz» хабар беради.

Аргентиналик ҳужумчига “Месталья” ўйингоҳида кечган ўйиннинг сўнгги дақиқасида, ўйин ҳаками Давид Фернандес Борбалан томонидан ноҳақ равишда сариқ карточка кўрсатилган деб топилди. Ўша вазиятда Лионель Мессига қарата маҳаллий мухлислар сув идиши улоқтиришган эди ҳамда футболчи ҳакамга вазият юзасидан эътироз билан мурожаат қилган эди. Ҳакам эса, буни тушунмасдан, ўйинчини вақт чўзишга ҳаракат қилаётганликда айблаб, огоҳлантириб юборган эди.

“Барселона” жамоаси бу ҳолат бўйича Испания Футбол Федерациясининг апелляция комитетига даъво билан мурожаат қилган, бугун эса ушбу даъво ижобий қондирилган.

Энди Лионель Мессининг ҳисобидаги бу мавсумда олинган сариқ карточкалар миқдори яна битталигича қолмоқда.

Фото: bdnews24.com
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.