
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди.
Қўрғонтепалик боксчи Сингапурдаги OCBC Arena мажмуасида кечган бокс оқшомида аргентиналик Мартин Фидел Риосга қарши рингга кўтарилди. Ўн раундга мўлжалланган жангда Азизбек 98:92, 97:93, 98:92 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, 25 ёшли Абдуғофуров ўтказган 6 та жангининг барчасида зафар қучган. Нокаутлари сони 4 тани ташкил этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар