Ўзбекистоннинг тўрт боксчиси Осиё ўйинлари яримфиналида

Ўзбекистоннинг тўрт боксчиси Осиё ўйинлари яримфиналида
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг чоракфинал жангларидан сўнг Ситора Турдибекова, Тўрабек Хабибуллаев, Шоукатжон Болтаев ва Феруза Казакова яримфиналга йўл олди.
  • Ушбу тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи энди медал учун курашни давом эттиради.
  • Азиза Зокирова эса чоракфиналда мағлуб бўлиб, мусобақани якунлади.

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида Ўзбекистон вакиллари яна бир бор кучли натижа қайд этди. Чоракфинал жангларидан сўнг Ситора Турдибекова, Тўрабек Хабибуллаев, Шавкатжон Болтаев ва Феруза Казакова яримфиналга йўл олди.

Кун давомида ўзбекистонлик боксчилар бир нечта муросасиз жангларда рингга кўтарилди. Улардан тўрт нафари ғалаба қозониб, медал учун курашни давом эттиради.

Ситора Турдибекова — 3:2

-60 кг вазн тоифасида Ситора Турдибекова мўғулистонлик Намуун Монхор билан куч синашди.

Қизғин ва тенг кечган жанг якунида ҳакамлар ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этди — 3:2.

Энди Турдибековани яримфиналда жуда жиддий рақиб кутиб турибди. У Олимпиада чемпиони, Хитой Тайпейи вакили Лин Ю Тинг билан рингга кўтарилади.

Тўрабек Хабибуллаев Марказий Осиё дербисида ғалаба қозонди

-90 кг вазн тоифасидаги чоракфинал жанг марказий осиёлик икки боксчини тўқнаштирди.

Жаҳон чемпиони Тўрабек Хабибуллаев Қозоғистон вакили Нурбек Оралбайга қарши баҳс олиб борди.

Муросасиз кечган жангда Хабибуллаев ҳакамлар қарори билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга чиқди.

Шавкатжон Болтаевдан ишончли ғалаба

-70 кг вазнда Шавкатжон Болтаев Хитой вакили Ли Гуофен билан баҳслашди.

Жанг давомида фаолроқ ҳаракат қилган ўзбекистонлик боксчи ҳакамларнинг якдил қарорига сазовор бўлди — 5:0.

Шу тариқа, Болтаев ҳам Осиё ўйинларида медал учун курашни давом эттиради.

Унинг яримфиналдаги рақиби Қозоғистон вакили Тўрехан Сабирхон бўлади.

Феруза Казакова ҳам яримфиналда

-51 кг вазн тоифасида Феруза Казакова Шимолий Корея вакили Ан Кум Бёлга қарши рингга кўтарилди.

Қизғин кечган жангда Казакова рақибидан устун келиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик боксчини яримфиналда яна бир кучли рақиб — амалдаги Олимпиада чемпиони, Хитой вакили Ю Ву кутиб турибди.

Азиза Зокирова учун мусобақа якунланди

-75 кг вазнда Азиза Зокирова Қозоғистоннинг жаҳон чемпиони ва Осиё ўйинлари вице-чемпиони Наталя Богдановага қарши жанг қилди.

Муросасиз кечган баҳсда Зокирова 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва Осиё ўйинларидаги иштирокини чоракфинал босқичида якунлади.

Энди барча эътибор яримфиналларга

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг тўрт нафар боксчиси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг яримфиналида медаллар учун курашни давом эттиради.

Яримфиналда Ўзбекистон номидан:

  • Ситора Турдибекова — -60 кг;

  • Феруза Казакова — -51 кг;

  • Шавкатжон Болтаев — -70 кг;

  • Тўрабек Хабибуллаев — -90 кг

вазн тоифаларида рингга кўтарилади.

Чоракфинал босқичи Ўзбекистон боксчилари учун тўртта ғалаба ва битта мағлубият билан якунланди. Энди эса уларни Осиё ўйинларининг ҳал қилувчи босқичларида янада жиддий жанглар кутмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар