Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтмоқда: Кроос ва Хьюлманн режада

1 дақиқа ўқиш6.4K
Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтмоқда: Кроос ва Хьюлманн режада
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Португалиялик мутахассис Жозе Моуринью Реал Мадридга бош мураббий сифатида қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.
  • У жамоага келиши билан Sporting CP ярим ҳимоячиси Мортен Хьюлманнни трансфер қилиш учун раҳбариятдан 50 миллион евро ажратишни сўради.
  • Шунингдек, мураббий клуб афсонаси Тони Кроосни ўзига ёрдамчи этиб тайинлаб, уни кийиниш хонаси ва раҳбарият ўртасидаги асосий кўприк вазифасини бажаришини режалаштирмоқда.

Португалиялик мутахассис Хосе Моуриньо Реал Мадридга шов-шувли тарзда қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Хабарларга кўра, у жамоага келиши билан амалга ошириладиган илк трансфер нишонини белгилаб олган. Моуриньо Sporting CP ярим ҳимоячиси Мортен Хьюлманнни ўз жамоасида кўрмоқчи ва клуб раҳбариятидан ушбу трансфер учун 50 миллион евро ажратишни сўраган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Моуриньо нафақат таркибни кучайтириш, балки мураббийлар штабида ҳам жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, у клуб афсонаси Тони Кроосни ўзининг ёрдамчиси сифатида кўрмоқчи. Германиялик собиқ футболчи кийиниш хонаси ва раҳбарият ўртасидаги асосий кўприк вазифасини ўташи кутилмоқда.

Sporting бош мураббийи Руи Боргес Хьюлманнга бўлган қизиқиш ҳақида гапирар экан, буни табиий ҳол деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, даниялик футболчининг сўнгги мавсумлардаги ўйини дунёнинг энг йирик клублари эътиборини тортишга лойиқ. Ҳозирда Лиссабон клуби ўз сардори учун камида 50 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.

Реал Мадридда Альваро Арбелоа мавсум якунлангач ўз лавозимини тарк этишини расман эълон қилди. Бу эса Моуриньонинг қайтиши учун йўл очди. Флорентино Перез икки мавсумдан бери совринсиз қолаётган жамоани яна чўққига олиб чиқиш учун айнан "Maxсус"га ишонч билдирмоқда.

Ушбу тайинлов клубдаги президентлик сайловлари олдидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Перез ўз ўрнини сақлаб қолиш учун Моуриньонинг янги лойиҳаси муваффақиятли бўлишига умид қилмоқда. Хьюлманннинг трансфери ва Тони Крооснинг янги роли ушбу драматик ёзги ўзгаришларнинг бир қисми бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?