ЖЧ-2026. 1/16 финал. Германия – Парагвай 1:1 (3:4) (голлар видеоси)
1 дақиқа ўқиш166

Жаҳон чемпионатида 1/16 финал босқичининг учинчи жуфтлигида Германия ва Парагвай ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса Лотин Америкаси вакилларига омад кулиб боқди. Германияликлардан Ҳавертц, Волтемаде ва Та 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади.
Шу тариқа «немис машинаси» мундиалларда илк бор «лотерея»да ютқазди.
Энди Парагвай 1/8 финалда Франция — Швеция жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
ЖЧ-2026. 1/16 финал
Германия — Парагвай 1:1
Пеналтилар серияси — 3:4.
29 июн, Фоксборо.
Голлар: Ҳавертц (54) — Энсисо (42).
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…