Жанубий Кореяда 11 та имплант қўйдирган аёл вафот этди

1 дақиқа ўқиш785
Жанубий Кореяда 11 та имплант қўйдирган аёл вафот этди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сеул шаҳрида 75 ёшли аёл бир кунда 11 та тиш имплантини ўрнатиш жараёнидан сўнг вафот этди.
  • Унга 54 килограмм вазн учун тавсия этилган тахминан 378 миллиграмм ўрнига 1088 миллиграмм артикаин юборилгани, препаратнинг токсик таъсири эса ўлим сабабларидан бири бўлиши мумкинлиги аниқланди.
  • Сеул полицияси клиникадаги тиббий амалиётлар, анестезия дозалари ва беморга кўрсатилган ёрдамни текширмоқда.

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида 75 ёшли аёл бир кунда 11 та тиш имплантини ўрнатиш жараёнидан сўнг вафот этди. Ҳодиса Каннам туманидаги стоматология клиникасида юз берган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Маълум қилинишича, аёл ўтган йил декабрь ойида бир вақтнинг ўзида 11 та имплант қўйдириш учун клиникага мурожаат қилган. Амалиёт давомида унга маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита — артикаин юборилган. Дори берилганидан тахминан 16 дақиқа ўтиб, беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, юрак фаолияти тўхтаган. У яқин атрофдаги университет шифохонасига олиб борилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Текширув жараёнида клиника ҳужжатларида беморга жами 16 доза артикаин берилгани қайд этилган. 54 килограмм вазндаги бемор учун препаратнинг максимал дозаси тахминан 378 миллиграмм бўлиши керак эди. Бироқ тиббий қайдларга кўра, унга 1088 миллиграмм препарат юборилган. Бу тавсия этилган миқдордан қарийб уч баробар кўп.

Тиббий экспертиза ушбу препаратнинг токсик таъсири ўлим сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг барча тафсилотларини, жумладан, аёлнинг аҳволи оғирлашганидан кейин клиника ходимлари қандай тиббий ёрдам кўрсатганини ҳам текширмоқда.

Қизиғи шундаки, клиника бир вақтнинг ўзида 11 та имплант ўрнатиш хизматини нисбатан арзон нархда таклиф қилгани айтилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур таклиф ва амалиёт жараёнидаги тиббий қарорларни ҳам ўрганмоқда.

Мазкур клиникада имплантация вақтида юрак фаолияти тўхташи билан боғлиқ яна бир ҳолат ҳам қайд этилган. 2026 йил 3 август куни 60 ёшли эркак 10 та имплант ўрнатиш режалаштирилган операция пайтида юрак хуружига учраб, вафот этган. Бу ҳолат ҳам тергов доирасида ўрганилмоқда.

Айни пайтда Сеул полицияси клиникадаги тиббий амалиётлар, анестезия дозалари ва беморларга кўрсатилган ёрдам бўйича текширув ишларини давом эттирмоқда. Ҳодисанинг ҳуқуқий баҳоси тергов натижалари асосида берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?