Андижонда боғча очиш учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

1 дақиқа ўқиш306
Андижонда боғча очиш учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

Андижон вилоятида хусусий боғча ташкил этиш учун зарур лицензия ва рухсатномаларни олиб беришни ваъда қилган шахс 10 минг доллар талаб қилгани аниқланди. У пулнинг бир қисмини олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1984 йилда Андижон туманида туғилган шахс Балиқчи туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқарога хусусий мактабгача таълим муассасаси очишда ёрдам беришини айтган.

У ўзининг юқори лавозимда ишлайдиган танишлари орқали боғча фаолияти учун зарур лицензия ва бошқа рухсатномаларни тезда расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Бу «хизмат» эвазига эса фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи Андижон шаҳридаги Мустақиллик маҳалласида келишилган пулнинг 5 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёнида гумонланувчининг бошқа шахсларга ҳам шунга ўхшаш ваъдалар берган-бермагани ҳамда воқеага алоқадор бошқа ҳолатларга ойдинлик киритилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?